Биография комилжон отаниезов


Комий (Комилжон Отаниёзов) (1917-1975)

Комилжон Отаниёзов (1917.20.7, Шовот тумани Бўйрачи қишлоғи — 1975.5.11, Тошкент; ўз қишлоғига дафн этилган) — хонанда, созанда (тор), актёр ва бастакор. Ўзбекистон (1949), Туркманистон (1964), Қорақалпоғистон (1968) халқ артисти. Ниҳоятда жозибали ва кучли овоз соҳиби бўлиб, ҳар бир асар талқинида бадиий етукликка эришган. Достон йўлларини Бола бахши Абдуллаевдан, Хоразм мақом ашула йўлларини Матпано Худойбергановдан ўрганган. Тошкентдаги Ҳамза номидаги мусиқа билим юртини тугатган (1955), Тошкент консерваториясида таълим олган (1955—56). Хоразм театрларида хонанда ва актёр сифатида ишлаб (1936—52), Фарҳод («Фарҳод ва Ширин»), Тоҳир, Парфи ҳофиз («Тоҳир ва Зуҳра»), Қодир («Гулсара»), Даврон Ота («Даврон Ота») каби образлар яратган. Комилжон Отаниёзов 30-йиллардан мураккаб халқ ашулаларини, достонлардан қўшиқлар айта бошлаган. Хоразм сувора ва мақомлари Комилжон Отаниёзов ижрочилик фаолиятининг юқори босқичи бўлди. Комилжон Отаниёзов Хоразм достон қўшиқ(нома)лари асосида янгича услуб яратган. Бастакор сифатида бу услубда ижод қилган «Салом, сенга Хоразмдан», «Муборак», «Ватан», «Олқиш», «Темир йўл», «Ўзбекистон», «Хоразм» каби қўшиклари ўзининг оммабоплиги ва халқчиллиги билан ажралиб туради.

Комилжон Отаниёзов А. Степанов билан ҳамкорликда «Азиз ва Санам», «Ошиқ Ғариб», С. Ҳайитбоев билан «Сўнгги хон» каби мусиқали драмалар яратди.

ҒАЗАЛЛАР

(Машраб оҳангларида)

Кўрсат юзингни девоналарга, Ишқингда куйган афтодаларга.

Васлингга етмай афсона бўлдим, Лутф ила боққил афсоналарга.

Сансан жаҳонда маҳбуби доно, Жабрингни кам қил ғамхоналарга.

Умид этарман меҳр ила шафқат, Қилғин тараҳҳум бу гадоларга.

Оламда сендек моҳи талъат йўқ, Зоҳир эт партав шабнолаларга.

Девона бўлдим васлингни излаб, Солмадинг назар сарсоналарга.

Комилга бўлса васлинг муяссар, Мадҳингни ёзса достоналарга.

(1963 йил, Ессентуки шаҳри)

* * *

Меҳр узоринг бирлан оламни мунаввар қил, Қолсин хуршид ҳайратда, партавинг намоён қил.

Гуллар очилиб ханда, ўзига қилиб банда, Лоларуҳ жамолингдин ғунчани дилин қон қил.

Гар мени этсанг сар шод лутфингни майи бирла, Этгил муродим ҳосил, рақибларни сарсон қил.

Бу нотовон ошиқнинг қон этма юрак-бағрин, Ушшоқлар аро ҳар дам маъшуқлиғинг изҳор қил.

Қилсанг табассум ногоҳ севганингни кўрганда, Сўрғоли ғариб ҳолин лутфингни фаровон қил.

Кўрганда ғизолингни асири бўлмиш наргис, Қора чашмингга шайдо оҳуни гирифтор қил.

Боғ аро хиромингдан товусни қилиб ҳайрон, Қомати ниҳолингдан сарви қаддини доғ қил.

Истабман камолингни, хуршиди жамолингни, Олғил юзингдан парда ҳожатимни осон қил.

Андуҳи фироқингда ёнди неча йил Комил, Қўнғил комига етсин нақди хуснинг арзон қил.

(1963 йил, Ессентуки)

АНДИША ҚИЛ

(Хувайдо ғазалига Комий мухаммаси)

Эй кўнгил, бу сўзим англа, ёрдин андиша қил, Қилмаси сўзинг қабул, безордин андиша қил, Жонинга жабр айлама, озордин андиша қил, Эй дило гул чоғида, гул кордин андиша қил,

Узмагил беҳуда гул, гулзордин андиша қил.

Гар йўлингда харж қилса, хону мону, молини, Ҳам мулойимлиқ била, қурбон қилса жонини, Емагил харгиз онинг миннатли берган нонини, Пашшаким бедорлиқдан ичди одам қонини

Баъзи-баъзи мардум ул бедордин андиша қил.

Кетмагил, йўлдан адашма, сен уни ҳамдам билиб, Бермагил кўнглингни асло симу зар, андам билиб, Ҳам жароҳат кўксинг очма, ҳар сўзин малҳам билиб, Рози дилни айтмағил, ҳар кимни сен маҳрам билиб,

Оқил эрсанг маҳрами асрордин андиша қил.

Кирдилар бўстон аро, сарви ниҳолин тикмади, Гар вафо тухмидин ул меҳрию, гулзор экмади, Келмади раҳми онинг, қаддини асло букмади, Кимки кирди бу чаманга, гулни узмай чиқмади,

Аро-аро гул узарсан хордин андиша қил.

Беҳуда ўртанма, Комий раҳме қилмас бағри тош, Жонингға айлар жафо, дилдор билан қилма талош, Кўксингни садпора айлаб, ҳам қилар кўзингни ёш, Эй Хувайдо, этмагил Мансурдек сиррингни фош,

Етким Мансур, аналҳақ дордин андиша қил.

* * *

(Хислат ғазалига мухаммас)

Айролиқ ўти дилда ниҳондур, Етолмай васлингга бағримда қондур, Ақлимни олган ул моҳи тобондур, Ҳажрингда, эй ёр, корим фиғондур,

Тинмай кўзимдан ашким равондур.

Савдойи висол қилиб андиша, Зикр этмагим сени бўлибдур пеша, Зулмат фироқингда чекарман неча, Тортиб жудолиқ дардинг ҳамиша,

Холим харобу рангим сомондур.

Келгил қошима мунис қарибим Холинг нечук деб бекас ғарибим Озод қил ғамдан ҳам бергил насибим, Сен-сен ҳабибим, хозиқ табибим,

Дардимга бешак бу бегумондур.

Йўл юрсам ҳодидур номинг тилимда, Ором олур бўлсам коминг дилимда, Гар етсам васлингга орзу элимда, Армону ҳасрат кўпдир дилимда,

Десам туганмас, гўёки қондур.

Бўлибман гирифтор ошиқи вола, Жамолинг кўролмай чекарман нола, Раҳм айла, кўз ёшим йўлингда жола, Эй ёри жоним, қилдим ҳавола,

Ўзига бул кун ҳар ким ёмондур.

Бу ишқнинг дардидин масканим фурқат, Чекдигим куйингда оҳу надомат, Хун бўлди жигарим қилмасанг шафқат, Ҳам лола ёнглиғ кўксимда қат-қат,

Боз устига боз тоғлар ниҳондур.

Гулистонда йўқдур бундай латофат, Одамда бўларми мунча фазилат, Васлинг учун Комил тортади кулфат, Гулдай юзингнинг ишқида Хислат,

Булбулга ўхшаш кори фиғондур.

ziyouz.uz

Комилжон Отаниёзов ҳақида хотиралар. “Мен бугун кетарман ишқинг йўлина!...”

Bo'limi: Новости Мира |

Ҳаётимиз давомида кимнидир яхши хислатларга эга инсон сифатида ёдга оламиз.Ўтганларнинг хотираси бизга гоҳида ҳаётда қандай яшаш лозимлигини ҳам эслатади... Комилжон Отаниёзов ҳам нафақат истеъдодли санъаткор, балки инсонларга яхшилик қилишдан толмайдиган,халқ учун хизмат қилган фидойи инсон эди. “Комилжонни кўрсам, худди Амударёни кўргандек бўламан” деган эдибуюк мусиқашунос олим, академик Юнус Ражабий. Биз ушбу битикларни ҳам буюк ҳофизни яқиндан билган, унга чиндилдан мухлислик қилган инсонларнинг хотиралари асосида тайёрладик. “Қўшиққаайланган ҳаёт...” “Мен Хоразм телевидениесида 35 йил телемуҳандис сифатида фаолиятюритганман, -  дея эслайди ҳофизнинг ашаддий мухлисларидан бири, фахрий телемуҳандис Озод Аташев. - Кўпинча улуғ санъаткорнинг концертларида овоз ёзиб олиш вазифаси зиммамга юклатилар эди. Баъзан қўшиқоҳанрабосига берилиб, ҳатто техникани унутиб қўярдим. Кўпинча бир қўшиқни қайта-қайта – 4-5 маротабакуйлаганларига ҳам гувоҳ бўлганман. Комилжон ака камтар ва шинаванда инсон эди. Ҳаммагабеғараз, бир хил муомалада бўлар, саҳнада ҳам томошабинларни ўзига ром этарди. Бир суҳбатда эсажурналистлардан бири савол берди: “Оғир қўшиқларни кўп айтасиз, бу соғлигингизга таъсир қилмайдими?”. Устоз“Мен шу қўшиқлар билан туғилганман, улар бағрида ўсганман, шу қўшиқлар билан ҳаётман”, деб жавоббергандилар. Ўша пайтлари Комилжон аканинг саломатлиги анча ёмонлашган, ҳатто, шифокорлар куйлаш у кишигахавфли эканлигини ҳам таъкидлашган. Шунга қарамасдан, устоз санъаткор умрининг охиригача, қўлида сози биланхалққа хизмат қилди. Ҳаётни тарк этгач эса қўшиқлари ҳофиз умрининг давомчисига айланди...”   “Биз шундай яшадик...” Комилжон оға нафақат буюк ҳофиз,беқиёс санъаткор, балки меҳридарё инсон, ибратли оила бошлиғи ҳам эди. Бу ҳақда ҳофизнинг умр йўлдоши, марҳумИмсиной ая Полвонованинг хотираларига мурожаат қиламиз: “...Комилжон ака доимо яхшикайфиятда юрардилар, тўй ёки концертлардан ярим кечаси қайтасалар ҳам уйда яна ижодни давом эттирардилар. Укишининг бирор марта ухлаб қолганларини эслай олмайман, кўпинча тонггача куй басталардилар. Биринчиларқаторида менга ҳам эшиттириб, фикр сўрардилар. Янада унумли ижод қилишларини истаб, кўпинча илиқ фикрларбилдирардим. Комилжон аканинг концертларига кўп маротаба борганман. Томошабинларнингҳамиша ҳофизга ҳурмат ва садоқат билдиришларидан жудаям севинардим. Шундай буюк инсоннинг умр йўлдошибўлганимдан фахрланардим. Комилжон ака санъатни севган, қўшиқларсиз яшай олмайдиганижодкор эди. Ҳатто фалаж бўлган пайтларида шифокорлар у кишига қўшиқ куйлашни таъқиқлаганларида ҳамТошкентда концерт берганлар. Хавотирда ўтирганман, “чиқмай қўяқолинг” деганимда, “Йўқ, саҳнада кўринмаган,халқдан айро тушган куним – ўлган куним”, дегандилар. Армон нима эканлигини иккаламизҳам яхши билардик, беш ёшли қизчамиз Дилоромнинг вафоти иккаламизнинг ҳам дилимизни ўртаб, куйдирганиҳақиқат. Фарзанд доғи ёмон экан, Комилжон ака бу доғу ҳасратни ўз қўшиқларида куйлади”. “Рост билан ёлғон ораси...” Мен бугун кетарман ишқнинг йўлина Гира юзли моҳижоним, *хўш энди Бошимни қўймишам меҳнат тошина Ширин сўзли зулфи торим хўш энди... Бу санъаткорнинг энг сўнгги қўшиғи, аслидаунинг энг сўнгги сўзлари эканлигига ким ҳам ишонарди? Балки соғлом инсон бу туйғуни бошдан кечирмас. Аммо униўлим билан тириклик орасида муаллақ қолган бемор ҳар нафаси орқали ҳис қилади. Хасталик азоби ижодкор руҳинибир қатор баландга кўтаради. Рост билан ёлғон орасидаги фарқни аниқ кўриб, ҳаётда ҳалол ва тўғри яшаш муҳимэканлигини ўргатади. К. Отаниёзовни икки марта операция қилган тиббиёт фанларидоктори, профессор Саид Аъзамхўжаев ўз хотиралари: “Комилжон ака 1956-57 йиллардаТахтапулдаги шифохонада терлатма касали билан ётиб даволанган. Бир ярим ойдан кейин касали оғирлашгач,шифокорлар уни Жуковский номидаги шифохонага жўнатишади. У ерда ўт пуфаги олиб ташлангач, Комилжон акадақандли диабет хасталиги аниқланади. 1969 йили оғир асабий касалликка учраб, инсульт бўлган ҳофиздаволанишлардан сўнг яна ижодга  қайтди. Бироқ, ўнг қўлида касаллик асорати қолганди. Шунга қарамасдан,қўлига торни олиб, уни чалишдан тўхтамаган санъаткорнинг миясига яна қон қуйилгач, қанд касаллигикучаяди. Комилжон ака умрининг 20 йилини беморликда ўтказган, тўртта операциясинибошдан кечирган. Бироқ, шунча хасталик, унинг азоблари санъаткорнинг ижодига, жўшқинлигига ўз таъсириниўтказа олмади. Унинг руҳан тетиклиги, касбига бўлган садоқати ҳар қандай касалликни ҳам енгишга қодирэди”. Дард устига чипқон Афсуски, шунча касалликларга бардошбера олган инсон туҳмат маломатини енга олмади. “Муштум” журналининг 1963 йил 2- сонида босилган танқидиймақола устозни қаттиқ руҳий изтиробга солди. “Ҳозир К.Отаниёзовга қўшиқ матни қанақалигининг аҳамиятиқолмади. У киши шунчаликка бориб етдиларки, саҳнада ҳам, телевизорда ҳам хотинларнинг ашуласиниайтаверадилар. “Тоҳир ва Зуҳра” достонидан Зуҳра билан боғда кезганчоғингда Моҳин отлиғ бу дилдоринг унутма... деб айтиладиган Моҳинқўшиғини қандай қилиб эркак киши куйлаши мумкин?! К.Отаниёзов айтаяптиларми, демак, мумкин эканда... ” Бундай киноя ва ҳақоратли сўзлар ниши санъаткорнинг юрагига ўқдек қадалди. Ўша даврдадостонлар асосан эркаклар томонидан ижро этилганлиги сабабли К.Отаниёзов ҳам шу қадимий удумга амал қилганэди. Бироқ, буни бошқача талқин қилган айрим кимсалар санъаткорни ҳақоратлаб, хаста кўнглини яна изтироббилан тўлдиришга интилган эдилар. “Мени отамнинг ёнига қўйинглар” Комилжон аканинг Тошкентдаги ҳовлисида чой ичиб ўтирганимизда созандалардан бири, доирачи ОтаназарАбдалниёзов кириб келди, - дея эслайди фахрий журналист Абдулла Юсупов -  Саломлашиб, ҳол аҳвол сўрашгач,гап орасида “Ваҳобжон ака оламдан ўтибдилар” деди. Ўзбекистон халқ артисти ВаҳобжонФаёзов устознинг энг яқин дўсти эди. Қўллари қалтираб, пиёладаги чой бир қалқди, устоз кўзи ёшланди. Юзигафотиҳа тортиб, бошини эгиб, бир муддат жим қолдилар. Сўнг марҳумни қайси қабристонга дафн қилишларинисўрадилар. “Мен ўлсам отамнинг ёнига дафн этинглар, сизларга васиятим шу”, дедилар. 1975йил 5 ноябр куни тушдан кейин қор ёға бошлади. Устоз санъаткорнинг вафоти ҳатто осмонни ҳам йиғлатгандек эдигўё. Йиғлай- йиғлай устоз тобутини самолётга жойладик. Урганч аэропорти майдонига йиғилган тумонат одамникўриб, Имсима опа “Булбулигўёнгиздан айрилиб қолдингиз”, дея ўкириб йиғлаб юбордилар. Биз устознингтобутини қўлма қўл кўтариб, васиятини бажо келтирдик. У кишини Шовот туманидаги Иморат бобо қабристонигадафн этдик”. “Мурувватли инсон эди...” (Отаназар Абдалниёзов(доирачиси) хотиралари) “Устоз вафотидан кейин унинг маъракаларини ўтказишга бош қошбўлдик, - дея эслайди ҳофизнинг доирачиси Отаназар Абдалниёзов. -  Аяни ортиқча қийнамаслик чорасиникўрдик. Устознинг омонат дафтарчасида 32 000 сўм пули бор экан. Уни ҳам олиб бўлмасди. Бу жамғармани машинаҳарид қилиш учун сақлаган эканлар. Устознинг концерт дастурларида ёки тўйларда бирон мартаям пулсўраганларини кўрмаганман. Пул йиғадиган одатлариям йўқ эди. “Қора кунга деб йиғиш керак деганимда”,“Ўладиган дунёда мол дунёга ҳирс қўйма, бугун топганингни ўртага қўй, кўпчилик билан е, ортганини бевабечораларга бер”, дердилар.  Одамгарчилиги юқори бўлган устоздан жуда кўп нарсаларни ўрганганман. “Ҳалоле, тўғри яша, муҳтожларга кўмак бер,” деган насиҳатларни кўп таъкидлардилар”. “Масофа билмаган санъат” Санъаткорнинг мухлисларидан бири, янгибозорлик  ТўрабекБўронов ҳам у киши билан боғлиқ бир воқеани ҳикоя қилганди: “У пайтлар ёш йигит эдик.Қонимиз қайноқ, санъатга ишқимиз кучли... Комилжон Отаниёзов фалончини тўйига келармиш деб эшитсак, укам ваўртоқларим билан тўй куни ўша хонадонни топиб борардик. Бир куни Гурландаги бир тўйгаКомилжон оға келаркан, деб эшитдик. Дадамиздан яширинча уйдан чиқиб, укам иккаламиз 40 км. йўлни яёв босибтўйхонага борганмиз. Болалигимиз борда, йўлда ботинкамиз тош кўчада ейилмасин деб, уни ечиб, ялангоёқюрганмиз. Ўша тўйда Комилжон ака ўз созандалари билан даврани айланиб юриб қўшиқайтган, тўй якунида эса хонадон эгаларига ўртадан тушган пулни тўёна қилган эди. Ҳозир тўйларда навбатталашаётган ёки тўйдаги хизматлари учун ўзига нарх белгилаган хонандаларни кўрсам ғашим келади. Улар шундайбуюк санъаткордан нафақат ижодда, балки, одамгарчилик борасида ҳам ибрат олишса қани эди... Ҳанузгача тўй-тантаналарда “Муборак тўй” қўшиғи янграганида Комилжон акани ёдга олишимиз табиий. Ҳарбир ўзбек хонадонидаги энг бахтли кунларда бу ўлмас қўшиқнинг такрор-такрор жаранглаши  буюк истеъдодэгасининг умри давом этаётганидан далолатдир.        Санъаткор ҳақида: 1917 йил 20 июлда Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида таваллудтопган. 1935 йили Урганч ўқитувчилар тайёрлаш билим юртини тугатиб, бошланғич таълим фаниўқитувчиси сифатида фаолият юритган 1936 йилдан туманларда ташкил этилган театрлардафаолият юритган 1949 йилда “ЎЗбекистон Республикаси халқ артисти” унвони билантақдирланади 1964 йилда Туркманистон халқ артисти унвонини олди 1968йили Қорақалпоғистон халқ артисти унвонига сазовор бўлди 2000 йилда “Буюк хизматлариучун” ордени билан тақдирланади Мусиқа ижодкорлиги соҳасида 100 дан ортиқ куйқўшиқларни яратган “Комий”, кейинчалик “Комил” тахаллуслари билан шеърларёзган 58 ёшида Тошкентда вафот этган Наргиза БЎРОНОВА, журналист  

Источник: darakchi.uz

Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting. [ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]

voydod.net

Komiljon Otaniyozov: 94 песни скачать бесплатно в mp3 и слушать онлайн

4:40

5:06

4:52

4:53

4:51

4:49

7:50

5:25

4:34

5:20

9:31

6:10

4:50

5:20

5:17

10:05

4:25

6:49

8:21

5:23

12:23

12:34

5:19

6:35

5:41

4:33

4:44

6:57

5:32

5:03

8:54

6:06

5:59

5:29

4:27

8:50

6:58

4:24

5:05

10:53

4:59

8:52

3:55

8:00

5:49

8:12

5:47

8:01

3:04

5:16

Page 2

4:30

4:48

3:51

4:31

4:43

4:28

7:58

5:16

3:57

3:35

5:16

4:19

5:29

4:41

4:20

3:38

9:59

6:56

5:29

3:57

3:07

3:28

3:43

3:53

4:05

3:34

4:00

2:20

3:39

3:41

2:44

3:00

3:50

3:37

3:09

3:37

4:14

5:06

4:41

5:29

4:30

4:31

6:56

4:31

z1.fm

Отаниёзов Комилжон

Ўзбекистоннинг қўшиқ санъати учун Комилжон Отаниёзов қандай аҳамият касб этади? — “Ўзбек адабиёти учун Алишер Навоий каби аҳамиятга эга”, дея жавоб берган шоир Омон Матжон, афтидан, ҳамюртининг ижодини жуда яхши билган кўринади. Аммо қўшиқчининг кўпчилик ихлосмандлари учун дунёда унга тенг келадиган йўқ, зеро, унинг ижодининг кўлами кенг, бадиий даражаси эса тенгсиздир. Албатта, дид масаласа нозик, кимнидир кўкларга кўтариш, бошқасига паст баҳо бериш мумкин, лекин “Хай омона, омон” сўзлари билан хоразмнинг “Лазгиси” жаранглаганда, майдон оламони кўтарилган, “Баригар” эса ҳеч кимни бефарқ қолдирмасдиги аниқ!!! Унинг сўзсиз жозибаси ва ақл бовар қилмас иқтидори кўплаб тингловчиларни эсанкиратиб қўяр эди.

Қўшиқчининг барчага маълум ҳиссаларини санаб чиқамиз:

1. Қўшиқчи сифатида – профессонал саҳанада ликопча билан яккахон тарзда куйлаш ташаббускори бўлган. Ўзбек қўшиғи лўнда ва маромга солинган.

2. Ўз вақтида у ҳам хонанда, бастакор, мусиқачи ва шоир сифатида куйлаган ягона қўшиқчи бўлган, унинг бутун дастури оранжировка қилинган ва у томонидан яратилган эди.

3. У ўзбек мусиқасига Махтумқули ва Мулланафис каби туркман шоирларини олиб кирган. Уларнинг иккови ҳам Хоразмда яшаган ва эски ўзбек тилида ижод қилишган (туркий-чиғатой).

4. Махтумқули ва бошқа тасаввуфчи шоирларнинг (Машраб, Хувайдо, Ғойибий ва бошқалар) шеърияти билан у қўшиқ санъатида панд-насиҳат йўналишини яратган.

5. Комилжон Отаниёзов Хоразмнинг 6,5 муғомларини бошидан охиригача ижро этган ягона хонанда ҳисобланади. Кейинроқ, бастакор Матниёз Юсупов томонидан 10 боблиги нашр этилган, аммо уларни бир ўтиришда фақат К. Отаниёзовгина ижро эта олган.

6. Достон қўшиқлари унинг мусиқасига биноан, ажойиб воқеиликка эга бўлди: “На бўлди ёрим гялмяди?”, “Ёрнинг гули гялди”, “Найлайин”, “Гяляр саллона-саллона”, “Болама ўхшайди овозинг сани”. Бу халқ қўшиқларининг рўйхати узлуксиз ва уларнинг бари олий даражалидир.

7. У Сувора тарғиботчиси бўлган, уларни тараннум этиб, Сувора V ни кашф қилган.

8. “Лазги”нинг тўққизинчи тури – “Сўз бағишловчи лазги”ни кашф этган – унгача лазгиларнинг 8 та турли мусиқаси бўлган.

9. Унинг қўшиқ мероси улкан, У Румий ва Деҳлавийдан ташқари, Шарқ шоирларининг, деярли барчасини куйга солган.

10. У ЎзДав филармонияси қошида “Лазги” халқ ансамбли, Туркманистонда эса “Феруз” ансамблини ташкил этиб, ўзидан сўнг энг нуфузли мактаб ва жуда кўп донғи кетган қўшиқчилар (Назира Юсупова, О. Хаитова, Б. Хамдамов, О. Отажонов ва бошқалар) қолдирган.

11. Энг асосийси, унинг қўшиқларида илк бора инсон қалби ҳаракатларининг жўшқинланиши ҳис қилинди. Унинг “Найларам”и билан Ўзбекистон халқ артисти Фаҳриддин Умаровнинг “Найларам”и, унинг “Нетай”и билан СССР халқ артисти Халима Носирова ижросидаги “Нетай”ни солиштиришнинг ўзи кифоя. Уларнинг ижросида қўшиқнинг асосий оҳанги сезилади – Комилжон аканинг овозида чорасиз вазиятлар – чуқур қайғу, ноумид ғалаён ва кўтаринки кайфият ва ҳатто, мазкур вазиятга бефарқлик ҳам сезилади. Ушбу иштиёқли жўшқинлик мана ҳозир юракни тилка-пора қаладигандай, гўё.

Ўзбекистоннинг ҳеч бир таниқли қўшиқчиси ундан ҳеч нарса ўрганмаганман, дея олмайди. Ундан кейин Ф. Умаров “Сабо этсанг”, “Доғман”, “Азиз Ватаним”, Т. Қодиров “Доғман”, “Фасли навбаҳор ўлди”, “Истабки гўзал ёрни” қўшиқларини куйлашган, О. Хаитова ва Н. Аблуллаевалар ижодининг эрта паллаларидаги тантанали муваффақиятлар эса бутунлай унинг қўшиқларига биноандир. Унинг мусиқаси Ш. Жўраев ва бошқа кўпгина таниқли қўшиқчилар ижодида ҳам жаранглайди. Яратувчилар бўлади, куйловчилар бўлади, Комилжон ака бу қўшиқларни яратган ва асосида кўплаб мусиқий асарлари яратиш мумкин бўлган андоза ҳам қолдирган.

Хонанда таваллудининг юз йиллиги муносабати билан Комилжон Отаниёзовнинг туғилган ери Шавот туманида унинг номи билан аталган маданият ва истироҳат боғи тикланган. Урганчда қўшиқчи номи билан аталган боғ ва ижодий марказ очилган, уй-музейи очилиб, унинг бюст ҳайкали ўрнатилган.

2000 йил вафотидан сўнг “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

arboblar.uz


Смотрите также